«Реал»нинг 3 нафар мухлиси «класико»да «Барса» ўйинчиларини ирқий камситгани учун ҳибсга олинди
«Реал»нинг 3 нафар мухлиси «Барселона» футболчиларини ирқий камситгани учун ҳибсга олинди. Уларнинг бири вояга етмаган.
Ла Лига 11-тур доирасидаги «Реал» — «Барселона» баҳсида (0:4) учинчи голдан сўнг баъзи мухлислар Ламин Ямални ирқий камсита бошлашган. Қайд этилишича, ҳақоратлар Балде, Фати ва Рафиняга ҳам қаратилган.
Терговчилар ёзувларни синчиклаб ўрганиб чиқди ва қичқириқларнинг манзили аниқланди.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олингларнинг ҳеч бири «Реал»нинг мухлислар рўйхатидан ўтмаган. Шунингдек, аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар