АПЛ 12-турининг марказий учрашувида амалдаги чемпион «Манчестер Сити» йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бу «шаҳарликлар»нинг кетма-кет 5-ўйиндаги мағлубияти.
Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида Мэддисон дублга эришган бўлса, иккинчи бўлимда Порро ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 90+3-дақиқада Жонсон рақибни яксон қилди – 4:0.
Гвардиола шогирдлари 23 очко билан ҳамон 2-ўринда бўлса, «Тоттенҳэм» 19 очко билан 6-ўринга кўтарилди. Ушбу мағлубият «Сити»нинг кетма-кет 5-ўйиндаги 5-мағлубиятига айланди.
АПЛ.13-тур
Манчестер Сити – Тоттенҳэм 0:4
Голлар: 0:1 – 13 Мэддисон, 0:2 – 20 Мэддисон, 0:3 – 52 Порро,0:4 – 90+3 Жонсон.
Манчестер Сити – Эдерсон, Гвардиол, Аканджи, Стоунз (Аке, 46), Уокер, Бернарду Силва, Льюис (Грилиш, 74), Гундўған, Фоден, Савио (де Брюйне, 74), Ҳоланд.
Тоттенҳэм – Викарио, Удоджи, Дэвис, Дрэгушин, Порро, Мэддисон, Биссума, Сарр, Сон Ҳён Мин (Жонсон, 63), Соланке, Кулусевски.
Огоҳлантиришлар: Биссума (1), Льюис (55), Бернарду Силва (78), Сарр (80), де Брюйне (80).