23.11.2024 21:17
895
Теглар
А Серия. «Интер» «Верона» дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди, Тюрамдан дубл

Милан клуби ғалабадан сўнг турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

А Серия 13-турида «Интер» сафарда «Веронани тор-мор этиб, 3 очкога эга чиқди. Қизиғи, миланликлар ўйиндаги барча голларни биринчи бўлимда киритишди — 5:0.

Ғалабадан сўнг Индзаги шогирдлари 28 очко билан турнир жадвалида «Наполи»ни қувиб ўтиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Аммо неаполликлар ушбу турдаги ўйинини эртага «Рома»га қарши ўтказади.

Бу мавсум Италия чемпионатида дуранг ўйнамаган ягона жамоа бўлиб турган «Верона» 14 очко билан 14-поғонда қолди. 

А Серия. 13-тур

Верона — Интер 0:5

Голлар: 0:1 – 17 Корреа, 0:2 – 22 Тюрам, 0:3 – 25 Тюрам, 0:4 – 31 де Врей, 0:5 – 41 Биссек.

Верона – Монтипо, Давидович (Гиларди, 46), Маньяни, Данилюк, Брадарич (Лазович, 46), Харруи (Силва, 46), Белаэн, Сердар, Тшатшуа, Москера (Сарр, 46), Тенгстедт (Суслов, 69).

Интер – Зоммер, Бастони (Фраттези, 62), Ачерби (де Врей, 15), Биссек, Карлос Аугусто (Бьюкенен, 74), Мхитарян, Аслани, Барелла (Зелински, 46), Дармиан, Корреа, Тюрам (Арнаутович, 62).

Огохлантиришлар: Давидович (33), Белаэн (55), Арнаутович (90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар