Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоаҳим Лёв билан учрашди
Германия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Йоаҳим Лёвнинг «Пахтакор» клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан тушган расми тарқалгач, машҳур мураббийнинг Ўзбекистонда иш бошлаши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.
«Пахтакор» клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев 15 йил давомида Германия миллий жамоасини бошқарган Йоаҳим Лёв билан учрашган. 64 ёшли таниқли немис мутахассиси 2014 йилда Германияни жаҳон чемпионига айлантирган эди. У ҳозирча ишсиз саналади.
Ёзда Bild нашри Йоаҳим Лёв Томас Тухелдан кейин «Бавария» бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган, германиялик мутахассис эса Германияда ишлаш учун унда мотивация йўқлигини айтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар