Маскерано «Интер Майами»ни бошқаради – Фабрицио Романо
«Интер Майами» жамоасини ким бошқариши маълум бўлиб улгурди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Херардо Мартино шахсий сабаблар туфайли Майами клубидан истеъфога чиқишга қарор қилгач, Месси етакчилигидаги жамоани унинг собиқ жамоадоши Хавиер Маскерано бошқарадиган бўлди. Томонлар келишувга эришган.
Аргентина ёшлар жамоаси бош мураббийи Хавиер Маскеранонинг амалдаги келишуви декабрда якунланади ва у Майами клубида иш бошлайди.
Аввалроқ, Хави АҚШ клуби таклифини рад этиб, Европа клубларидан таклиф кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Маскерано «Барселона»да Месси, Суарес, Алба ва Бускетс сингари футболчилар билан бирга фаолият юритган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар