21.11.2024 13:00
895
Теглар
Ямал «Селта» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. У тикланишга улгурмаган

Ламин Ямалнинг жароҳатидан тикланиш жараёни кутилганидан узоққа чўзилди.

«Барселона» вингери 6 ноябр куни ЕЧЛ доирасидаги «Црвена Звезда»га қарши баҳсда (2:5) жароҳат олиб, икки ҳафтага сафдан чиққани хабар қилинганди.

As хабарига кўра, Ямал ҳамон оёғининг тўпиқ қисмидан оғриқни ҳис қилмоқда ва «Селта»га қарши ўтадиган шанба кунги ўйинни ўтказиб юбориши деярли аниқ.

Каталония клуби шифокорлари футболчининг 26 ноябр куни ЕЧЛ доирасидаги «Брест»га қарши ёки 30 ноябр кунги «Лас-Палмас» билан ўйингача қайтиши мумкинлигини маълум қилган.

Аввалроқ, Ямал Испания миллий жамоасининг ўйинларини ўтказиб юборганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар