Суперлига 25-тури доирасидаги дастлабки баҳсда ОКМК Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этди.
Икки ойлик танаффусдан кейин шу куни «Пахтакор» бош мураббийи сифатида жамоани майдонга бошлаб тушган Максим Шацких таркибда жиддий ўзгаришларга қўл уриб, Драган Черан ва бир қатор етакчиларни қайдномага ҳам киритмади. Оқибатда мезбонлар ОКМКга мағлуб бўлиб, совринли ўринлардан деярли умидни узишди. Олмалиқ клуби эса очколари сонини 44тага етказиб, кумуш медалга жуда яқин келди.
Суперлига. 25-тур
«Пахтакор» – ОКМК – 0:2
Бош ҳакам: Найим Қосимов
VAR: Даврон Акмалов
Голлар: Нодирбек Абдураззоқов 31, Арихиро Сентоку 85.
«Пахтакор»: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Диёр Холматов, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Отабек Жўрақўзиев (22.Умар Адҳамзода, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 76), 40.Кими Мерк (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 64), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 64).
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 60), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (9.Рубен Санчес, 72), 11.Клейди Датси (18.Азиз Холмуродов, 72), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров, 28.Арихиро Сентоку, 77.Нодирбек Абдураззоқов.