21.11.2024 17:06
5725
Теглар
Шацких икки ойлик танаффусдан кейин бугун «Пахтакор»ни бошқаради. Тожиев, Черан, Собирхўжаев қайдномага ҳам киритилмаган

«Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Максим Шацких роппа-роса икки ойлик танаффусдан кейин бугун Суперлига 25-тури доирасида ОКМКга қарши баҳсда жамоани бош мураббий сифатида майдонга туширади.

Шацких икки ой аввал – «Пахтакор» турнир аутсайдери «Металлург»га мағлуб (3:2) бўлгач, жамоада кўриниш бермай қўйганди. Ўша мағлубиятдан кейин «Пахтакор» футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Максим Шацкихга келажакда катта клубларда ишлашини тилайман», деган ва унинг расман истеъфога чиқарилиши кутилганди. Ўтган ойлар давомида «даволанаётгани» айтилган мураббийнинг ўрнига ёрдамчиси Камолиддин Тожиев жамоани бошқараётган эди.

Бугун, 21 ноябр куни «Пахтакор» - ОКМК учрашуви олдидан ўйин қайдномасида Максим Шацких бош мураббий сифатида кўрсатилган. Шу пайтгача жамоани бошқариб турган Камолиддин Тожиев эса қайдномада ҳам йўқ. Шунингдек, жамоа етакчиси Драган Черан, Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Достонбек Ҳамдамов сингари тажрибали ўйинчилар ҳам қайдномага киритилмаган.

Tribuna.uz манбасига кўра, Максим Шацких ўз ишига қайтгач, шундан буён Камолиддин Тожиев жамоа билан бирга эмас. Шунингдек, Драган Черан ва Сардор Собирхўжаев асосий таркибдан ўринбосарлар сафига ўтказилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар