«Реал» январда Эндрикни ижарага бермайди. Унинг АПЛ клубига ўтиши рад этилди
«Реал» қишки трансфер ойнасида Эндрикни ижарага берилиши рад этилди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 18 ёшли бразилиялик футболчининг январ ойида «Саутҳемптон»га ижарага берилиши асоссиз хабар.
Манбанинг ёзишича, «Реал» қишки трансфер ойнасида футболчисини ижарага қўйиб юбормоқчи эмас. Эндрик ҳам Мадрид клубидан бошқа жамоага ижара асосида ўтиш ҳақида ўйлаётгани йўқ.
Маълумот учун, Эндрик ёзда «Реал» сафига қўшилганди. У жорий мавсумда 10 ўйинда 2та голга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар