21.11.2024 21:20
2589
Теглар
Миржалол Қосимов: «Ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди»

Суперлига 25-тур доирасидаги «Пахтакор» — ОКМК ўйинидан (0:2) сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус хавотирга солиб қўйганди. Ўйин амалиётимиз йўқлиги учун қўрққан эдик. Лекин йигитлар яхши ўйин намойиш этишди.

Футболда ўйин унутилади, натижа қолади. Ғалаба сув ва ҳаводек керак эди. Вазиятлар унумли фойдалана олдик. «Олимпик» билан баҳсда ҳам биринчи бўлимда 4-5 та имкониятлар юзага келган эди. Ҳар бир беллашувни охиригача ўйнаб қўйиш лозим.

Умуман олганда бугунги ўйиндан ҳам натижадан ҳам қониқдим.

«Пахтакор» ёшларидан келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади деб ўйлайман», — дея Миржалол Қосимовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар