20.11.2024 22:11
1601
Теглар
«Ливерпул» Тюрамга қизиқмоқда 

Маркус Тюрамга АПЛнинг топ клуби қизиқиш билдирмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, франциялик ҳужумчини «Ливерпул» диққат билан кузатиб бормоқда.

Тюрамнинг товон пули 85 миллион еврога тенг. Аммо унинг ўзи «Интер»ни тарк этиш ҳақида ўйламаяпти. 27 ёшли форвард мавсум давомида урган голлари рекордини янгиламоқчи ва миланликларнинг асосий футболчисига айланишни истайди.

Тюрам бу мавсум А Серияда ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди. Унинг «Интер» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар