19.11.2024 21:25
3730
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин иккинчи ўйинда ҳам Жанубий Корея билан дуранг ўйнади

19 ноябр куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 6-тур доирасида Б гуруҳидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди.

Фаластин Жанубий Кореяга қарши баҳсда 12-дақиқада Ал Қанбарнинг тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди, аммо орадан 4 дақиқа ўтиб, Сон Ҳён Мин жавоб тўпини киритди — 1:1. Шу тариқа, томонлар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Эътиборлиси, корейслар 1-турда ҳам ўз майдонида Фаластин билан дуранг (0:0) ўйнаган эди.

Гуруҳда иккинчи бор очко йўқотган Ж.Корея 14 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Фаластин эса 3 очко билан бешинчи поғонада.

ЖЧ-2026 саралаши. Б гуруҳи. 6-тур

Фаластин — Ж. Корея 1:1

Голлар: Ал Қанбар, 12 — Сон, 16.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар