18.11.2024 20:28
1372
Теглар
Ван Дейк ва де Йонг Нидерландия миллий жамоаси сафини тарк этишди

Френки де Йонг ва Виржил ван Дейк Нидерландия миллий жамоаси ихтиёрини тарк этди.

«Барселона» яримҳимоячиси ва «Ливерпул» ҳимоячиси Миллатлар лигаси сўнгги тури доирасида Босния ва Герцеговинага қарши ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.

«Френки ва Виржил учун ҳозир миллий жамоа ихтиёрини тарк этиш тўғри бўлади. Шифокорлар тавсиясига кўра, ўйинчиларнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда шундай қарорга келдик», - дейди нидерландлар бош мураббийи Роналд Куман.

Маълумот учун, Нидерландия ўз гуруҳида 2-ўрин билан плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилиб улгурди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар