18.11.2024 16:12
4815
«Эртага майдонга тушадиганлар ўзини кўрсатиши вақти келди» – Катанец КХДРга қарши ўйин, таркиб ва майдон масаласидаги муаммо ҳақида

ЖЧ-2026 саралаш босқич 6-тури доирасидаги КХДР – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманида бош мураббий Сречко Катанец ва яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов иштирок этди.

«Айтиш мумкинки, сўнгги учрашувдан кейин бизда бу баҳсга тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Тўрт кун ичида футболчиларнинг барчаси тайёргарликни давом эттиришди. Фақатгина майдон масаласида бизда муаммолар бўлди. Чунки машғулот майдони ҳолати яхши эмасди. Шунга қарамай, бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва унда ижобий натижа қайд этиш учун барча имкониятни ишга соламиз.

Саралашдаги барча 10та учрашувни йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ. Шу сабабли эртага майдонга тушадиган футболчиларнинг ўзини кўрсатиш вақти келди. Улар бу имкониятдан яхши фойдаланишлари талаб этилади», - деди Сречко Катанец.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жароҳат сабабли Лаосдаги бу баҳсда жамоамизга ёрдам бера олишмайди.

Маълумот учун, Шимолий Корея – Ўзбекистон учрашуви 19 ноябр, сешанба куни соат 17:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар