18.11.2024 11:53
1275
Теглар
Дешам Италия устидан ғалаба ҳақида: «Адолатли натижа. Франция 1-турдаги хато такрорланишига йўл қўймади» 

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Миллатлар лигаси доирасида Италия устидан эришилган ғалабадан (3:1) кейин фикрини билдирди.

«Италиянинг ҳозирда юқори спорт формасида эканидан келиб чиқиб, ўйин қийин бўлишини билардик. 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалаба бизга 1-ўринга қайтиш имкониятини берди. Адолатли натижа бўлди, жамоа бугун ўйинни яхши ўтказди.

Франция 1-турдаги хато такрорланишига йўл қўймади. Ҳозирги Италия – нисбатан ёш жамоа, шунга қарамай юқори савияда ўйин намойиш этмоқда», - дейди Дешам учрашувдан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар