17.11.2024 15:13
1139
Теглар
«Ювентус» «Челси» ҳимоячисига қизиқмоқда

«Ювентус» Бенуа Бадиашилга қизиқмоқда.

Бу мавсумда Турин клуби хочсимон жароҳатлар сабаб икки марказий ҳимоячиси — Бремер ва Хуан Кабални мавсум сўнгигача йўқотди. 

«Ювентус» спорт директори Кристиано Жунтоли январ ойида икки ҳимоячини ижарага ёки арзон нархда сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. 

Аввалроқ туринликлар Милан Шкриняр, Давид Ҳанцко, Кевин Данзо, Раду Дрэгушин, Яке Бийол, Йоаким Андерсен ва Жонатан Тага қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Ювентус» шорт-листида «Челси» футболчиси Бенуа Бадиашил ҳам бор. Франциялик 23 ёшли ҳимоячи бу мавсумда Премер-лигада фақат 1 та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар