Раниери: «Ҳуммелснинг майдонга туширилмаётганидан ҳайронман»
Клаудио Раниери Матс Ҳуммелснинг «Рома»даги фаолияти ҳақида гапирди.
35 ёшли ҳимоячи Дортмунднинг «Боруссия»сини тарк этганидан сўнг эркин агент сифатида Рим клубига қўшилди, аммо бу мавсум А Серияда бор-йўғи бир марта майдонга тушди.
Аввалроқ Ҳуммелс жамоадаги ҳолатидан норозилиги ва январ ойида «Рома»ни тарк этиб, Германияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
«Унинг бир нечта ўйинларини томоша қилдим ва сизга шуни айтишим мумкинки, у нега майдонга тушмаётганига ҳайронман. Мен ғалаба қозонишга ёрдам берадиганларни танлайман.
Энди янги одам ва янги мураббий келди. Бу футболчилар билан бор кучимни ишга солишим керак. Бугундан бошлаб бу ерда жавобгарман», — деди «Рома»нинг янги устози.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар