17.11.2024 16:34
4099
Теглар
«Палмейрас» президенти: «Неймар билан шартнома имзоламаймиз. Бизнинг клуб касалхона эмас»

«Палмейрас» «Ал Ҳилол» ҳужумчиси Неймарни жароҳати борлиги сабабли сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Бразилия клуби президенти Лейла Перейра гапирди.

«Неймар — ажойиб ўйинчи, лекин у якунда «Сантос»га ўтади. 

Мен у билан шартнома имзоламаган бўлардим. Дарҳол ўйнашга тайёр бўлган футболчига сармоя киритаман.

«Палмейрас» касалхона эмас. Биз билан битим тузган футболчи ўйнай олмаса, керак эмас», – деди Перейра UOL нашрига берган интервюсида.

Неймар тиззасининг хочсимон боғламларидан жароҳат олиб, бир йилни ўтказиб юборганди. У октябр сўнгида майдонга қайтди ва «Ал Ҳилол» сафида икки ўйинда атиги 43 дақиқа ҳаракат қилиб, яна жароҳатланди ҳамда бу сафар 4-6 ҳафтага сафдан чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар