17.11.2024 18:21
1104
Теглар
«Мен яхшиман» — Нидерландия билан ўйинда ҳушини йўқотган Венгрия мураббийи шифохонадан чиқди

Ўйин давомида ўзини ёмон ҳис қилган Венгрия миллий жамоаси мураббий шифохонадан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябр куни Миллатлар Лигаси доирасидаги Нидерландия — Венгрия баҳсининг (4:0) 1-бўлими бошида ўйин тахминан 15 дақиқага тўхтаб қолди. Чунки меҳмонларнинг ёрдамчи мураббийи ва собиқ сардори Адам Салаи ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушидан кетди. 

Салаини замбилда олиб кетишди ва тез ёрдам машинасида шифохонага бориш вақтида 20 дақиқа давомида тиббий ёрдам кўрсатилди. 

M4 Sport хабар беришича, Салаи якшанбага ўтар кечаси шифохонадан чиқди ва ўз жамоаси билан Венгрияга қайтди.

«Барча хабарлар учун раҳмат. Мен яхшиман», — деб ёзди Салаи инстаграмдаги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар