17.11.2024 20:47
7364
Теглар
Гокереш Аморим ортидан «МЮ»га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Виктор Гокереш мавсум охиригача «Спортинг»да қолиш ниятида.

26 ёшли ҳужумчига бир қанча топ-клублар қизиқиш билдиришмоқда ва бош мураббий Рубен Аморим «МЮ»га кетганидан сўнг футболчи ҳам манкунианликлар сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.

«Мен бу ҳақда ўйламайман ва бунга аҳамият бермайман. Бу миш-мишлар, аниқ нарса эмас. Албатта, мавсумни «Спортинг»да якунламоқчиман, бу менга ёқади. Жамоадаги ўзгаришлардан стрессга тушмайман. 

Аморим янги жамоасида аллақачон ҳужумчиларга эга бўлса керак. Унинг «Спортинг»ни тарк этгани жуда афсусланарли, лекин биз бу қарорни албатта тушунамиз. Ўйнаш имконияти ва ривожланишимга ёрдам бергани учун у менга жуда муҳим эди. Энди янги мураббий Жоау Перейра билан ишлашни интиқлик билан кутяпмиз.

Янги клуб борасида вақти келганда гаплашамиз», — дея Гокерешнинг сўзларини келтиради Record. 

Бу мавсумда швециялик форвард Португалия чемпионатида 11 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар