«Бунақаси фаолиятимда бўлмаган» — Бернарду «Сити»нинг кетма-кет 4 мағлубияти ҳақида
Бернарду Силва «Манчестер Сити»нинг қийин даври ҳақида фикр билдирди.
Пеп Гвардиола жамоаси сўнгги 4 та ўйинда мағлуб бўлди — Англия лига кубогида «Тоттенҳэм» (1:2), Чемпионлар Лигасида «Спортинг» (1:4), Премер-лигада «Брайтон» ва «Борнмут»дан (иккаласи ҳам 1:2).
«Инкор қилмаймиз: бу жамоамиз учун оғир дам бўлди. Фаолиятимда бунақаси бўлмаган (кетма-кет 4 та мағлубият). Манчестердаги фаолиятим давомида ҳатто кетма-кет икки ўйинда ютқазганимизни ҳам эслай олмайман.
Танаффус яхши бўлди, чунки баъзи ўйинчилар жароҳатдан қайтишади ва мавсумнинг ушбу қисмида яна олға интилишга тайёрмиз», — дея «шаҳарликлар» яримҳимоячисининг сўзларини келтиради O'Jogo.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар