«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубини ўз ўрнига қайтаришга бел боғлагани ва унга Криштиану Роналду лақаб қўйгани ҳақида гапирди.
«МЮ» бош мураббийлиги — бу жуда катта масъулият. Ва энг муҳими, бу ерда бўлиш — мен учун катта шараф. Бу менинг ягона танловим эди, чунки бу клуб нақадар катта эканлигини ҳис қиламан.
Жамоа учун ҳамма нарса қиламан. Керак бўлса, ўйинчиларимни ҳар доим ва ҳар кимдан ҳимоя қиламан. Бу — мен учун муҳим лаҳзалар. Клубни керакли ўринга қайтариш учун ҳамма нарса қилишга уринаман ва муваффақиятга эришишимизга ишонаман.
Роналду мени «шоир» деб атагани рост. Чунки гапирганимда чин юракдан сўзлайман. Менимча, одамлар буни ҳис қилишади», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.