Испаниялик яримҳимоячи «Барселона» ва «Реал»дан таклиф тушган тақдирда Каталония клубини танлайди.
El Nacional хабарига кўра, «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби «Манчестер Сити»ни тарк этган тақдирда, унга «Реал» ва «Барса»дан таклиф бўлса, Родри «Барселона»ни танлайди», - дейилади манбада.
Қайд этилишича, 28 ёшли футболчи мавсум якунида Манчестер клубини тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бунга Пеп Гвардиоланинг жамоани тарк этиши эҳтимоли ҳам таъсир қилиши мумкин. Родри АПЛдан Ла Лигага қайтиш ҳақида ўйламоқда. Футболчи Испанияга қайтган тақдирда Каталония клубига ўтишни истамоқда. У «Реал»га ўтишни собиқ клуби «Атлетико»га нисбатан ҳурматсизлик деб билади.
Эслатиб ўтамиз, Родри бу мавсумда 3 ўйинда майдонга тушган. У хочсимон пайлари узилиши оқибатида узоқ муддатга сафдан чиқди.