16.11.2024 00:44
2149
Теглар
Расман: «Ювентус» Погба билан шартномани бекор қилди

«Ювентус» Пол Погба билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.

Клуб ўз баёнотида шартнома 30 ноябр куни бекор қилинишини қайд этган. Қарор томонларнинг келишуви асосида қабул қилинган.

«Биз Полга профессионал фаолияти учун энг яхши тилакларимизни тилаймиз», — дейилади туринликлар баёнотида.

Аввалроқ франциялик яримҳимоячи антидопинг қоидаларини бузгани учун 4 йилга дисквалификация қилинган, кейинчалик муддат 18 ойга қисқартирилганди. Футболчи март ойидан майдонга тушиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар