16.11.2024 11:03
5668
Машарипов Қатардаги мағлубиятдан кейин: «Ҳали ўйин тугамади, энди бошланади»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Қатарга қарши мағлубиятли ўйиндан (2:3) кейин «инстаграм»даги саҳифасида изоҳ қолдирди.

«ИншаАллоҳ, ҳаммаси яхшиликка. Ҳали ўйин тугамади, энди бошланди. Биз кучли ватанмиз ва биз янада кучли бўлиб қайтамиз», - дея ёзади миллий жамоа етакчиларидан бири.

Машарипов Қатарга қарши ўйиннинг 22-дақиқасида жароҳат олган Элдор Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушганди. Ўйиндан аввал яримҳимоячининг асосий таркибда йўқлиги унинг бетоблиги ва ўйинга тайёр эмаслиги билан изоҳланганди.

Маълумот ўрнида, Сречко Катанец мураббийлигидаги жамоамиз 19 ноябр куни Лаосда Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсда Шомуродов ва Отабек Шукуров жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар