15.11.2024 09:59
1875
Теглар
«Ювентус»нинг яна бир ҳимоячиси учун мавсум якунланди

Хуан Кабал мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

«Ювентус» 23 ёшли ҳимоячи тиззасининг хочсимон пайларидан жароҳат олганини маълум қилди. Ҳодиса Колумбия миллий жамоаси машғулотларида содир бўлган. 

Кабал яқин кунларда операция қилинади. Журналист Ромео Агрестининг ёзишича, футболчи учун мавсум тугади. 

Хуан Турин клубига ёзда «Верона»дан қўшилганди. Ҳимоячи бу мавсумда А Серияда 7 та ўйин ўтказиб, битта сариқ карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Юве»нинг бразилиялик ҳимоячиси Бремер ҳам хочсимон пайлар узилиши сабаб мавсум охиригача сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар