15.11.2024 12:39
6768
Теглар
Шомуродов ва Шукуров КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юборишади

Ўзбекистон миллий жамоасининг етакчи футболчилари — Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров ЖЧ-2026 саралаши 5-тури доирасидаги Қатар (2:3) билан ўйинда жароҳат олишди. 

«Рома» ҳужумчиси 21-дақиқада, «Ал Файҳа» яримҳимоячиси эса 65-дақиқада алмаштирилганди. 

ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, иккала футболчи ҳам шифокорлар хулосасига кўра КХДРга қарши бўлажак баҳсда майдонга туша олишмайди. 

Эслатиб ўтамиз, КХДР — Ўзбекистон ўйини 19 ноябр куни Лаосда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар