15.11.2024 10:43
1428
«МЮ» Аморимнинг «Ипсвич» билан ўйингача ишчи визаси олишига ишонмоқда

«Манчестер Юнайтед» Рубен Аморим тез орада иш бошлашига ишонмоқда.

Португалиялик мутахассис манкунианликларнинг янги бош мураббийига айланди. Аммо унинг ишчи визаси ҳали тасдиқланмагани учун машғулотлар ўтказа олмаяпти. 

ESPN хабарига кўра, «МЮ» Аморимнинг 24 ноябр кунги «Испвич»га қарши ўйинда жамоани бошқара олишига ишонмоқда. Клубдаги манбанинг айтишича, керакли ҳужжатларни тасдиқлаш жараёни «ижобий кетмоқда». 

Таъкидланишича, Аморим билан бош мураббий сифатида расмий тақдимот маросими ўтказилмайди. Унинг биринчи матбуот анжумани жамоа бошқарувидаги дебют ўйини олдидан бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар