15.11.2024 16:07
2726
Теглар
Файзуллаев – Ўзбекистоннинг Қатарга қарши энг яхши ўйинчиси, Шомуродов ва Абдуллаевда энг паст баҳо

ЖЧ-2026 саралаш босқич 5-тури доирасидаги Қатар – Ўзбекистон (3:2) учрашувидан кейин Sofascore портали футболчилар ҳаракатини баҳолади.

Унга кўра, майдондаги ҳаракати ва самарадорлиги бўйича учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб Акром Афиф топилди. Қатар миллий жамоаси етакчиси ўйиндаги энг юқори – 8,9 баллга лойиқ кўрилган. У шу куни жамоасининг иккита голига ассистентлик қилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида эса энг яхши ўйинчи Аббосбек Файзуллаев бўлди. Иккита голга муаллифлик қилган 21 ёшли яримҳимоячи 8,7 баллга муносиб кўрилган. Ўйинда жароҳат олган Элдор Шомуродов 21 дақиқа тўп суриб, 6,4 баллга, ҳимоячи Абдулла Абдуллаев эса 6,5 баллга лойиқ кўрилган.

Қатар - Ўзбекистон (3:2) учрашувида миллий жамоамиз ўйинчилари баҳолари:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар