15.11.2024 11:50
2089
Теглар
Eurosport: Алонсо «Байер»даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда

Хаби Алонсо «Байер»даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.

Eurosport хабарига кўра, 2026 йилгача амал қиладиган шартнома борлигига қарамай, испаниялик мутахассис мавсум охирида клубни тарк этади.

Алонсонинг кейинги манзили «Реал» бўлиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Алехандро Грималдо ҳам леверкузенликлар сафини тарк этиши айтилмоқда. Ҳимоячи келаси ёзда жамоасини ўзгартиришга қарор қилган.

Алонсо 2022 йил кузидан бери «Байер»ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда унинг бошчилигидаги жамоа Бундеслигада (тарихда биринчи марта), шунингдек, Германия кубогида ғолиб чиқди.

Грималдо 2023 йил май ойида «Бенфика» билан хайрлашиб, эркин агент сифатида немис клубига келганди ва у Леверкузендаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар