14.11.2024 19:27
622
Теглар
«Рома» Раниери мавсум якунига қадар жамоани бошқаришини эълон қилди

«Рома» клуби Клаудио Раниери жамоанинг янги бош мураббийига айланганини тасдиқлади.

Италиялик 73 ёшли мураббий жорий мавсум якунига қадар жамоани бошқаради. Шартномаси якунига етгач, клубда спорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб боради. Шунингдек, келаси ёзда жамоага янги бош мураббий танлашда Раниерининг тавсияси инобатга олинади.

Раниери ёзда «Каляри»ни тарк этгач, ҳозирча ишсиз эди. Элдор Шомуродов ўтган мавсум «Каляри»да ушбу мутахассис қўл остида тўп сурганди.

Эслатиб ўтамиз, Раниери дастлаб 2009-2011 йилларда, шунингдек 2019 йилда ҳам Рим жамоасини бошқарган эди. У 2024 ёзида «Каляри» билан хайрлашгач, нафақага чиқиши хабар қилинганди, якунда эса Клаудио 3-марта «Рома»да иш бошлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар