14.11.2024 19:56
11064
Теглар
Машариповнинг асосий таркибда эмаслиги сабаби маълум қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг Қатарга қарши ўйинда асосий таркибдан ўрин олмагани сабаби маълум қилинди.

ЎФА медиа ва матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевнинг телеграмдаги каналида маълум қилишича, футболчининг ҳолати яхши эмас, у сўнгги кунларда бетоб бўлган.

«Машарипов Қатарга тумов билан анча бетоб ҳолатда келди. Шу кунлар ичида тиббий штаб у билан иш олиб борди. Анча ўзига келди ва сўнгги машғулотларда фаол қатнашишга ҳаракат қилди. Лекин 90 дақиқа ўйнаш учун 100 фоиз ҳолатда эмас, деган хулосага келинди. У захирада бор ва керак пайт жамоага ёрдам беришга тайёр», - дея ёзади ЎФА расмий вакили.

Маълумот учун, Қатар – Ўзбекистон учрашуви соат 21:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар