14.11.2024 10:26
2402
«Қийин вазифа? Шу сабаб улар мени чақиришди» — Раниери «Рома»ни бошқаришини тасдиқлади

Клаудио Раниери «Рома» билан келишувини тасдиқлади.

Ёзда «Каляри»ни тарк этиб, фаолиятини якунлаган 73 ёшли мутахассисга мавсум охиригача Рим жамоасини бошқариш таклиф қилингани хабар берилганди. 

«Муаммони ҳал қилиш қийин? Шунинг учун улар мени чақиришди. Биз тайёрмиз!» — деди Раниери.

Раниери бунгача «Рома»да икки бор ишлаган – 2009-2011 йилларда ва 2019 йилда. 

Римликлар 12-турдан кейин 13 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Раниери бу мавсумда Даниэле де Росси ва Иван Юричдан кейин жамоанинг учинчи мураббийига айланди.

Эслатиб ўтамиз, «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Раниери қўл остида «Каляри»да ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар