14.11.2024 13:57
3262
Диего Форлан профессионал теннисдаги дебютида ютқазди

45 ёшли Диего Форлан профессионал теннисдаги дебютини ўтказди.

Аргентиналик Федерико Кориа билан жуфтлик ҳосил қилган собиқ футболчи Монтевидеодаги «Челленжер»да боливиялик Борис Ариас ва Федерико Себалос тандемига мағлуб бўлди – 1:6, 2:6.

Баҳс 47 дақиқа давом этди. Охирги геймда Форлан ва Кориа иккита матчболни қайтаришди. 

Уругвайлик собиқ ҳужумчи «Манчестер Юнайтед», «Атлетико» ва бошқа клубларда ўйнаган. У — 2010 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси ва икки карра «Олтин бутса» соҳиби. Диего 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, теннис бўйича IFT ветеранлар турнирларида қатнашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар