13.11.2024 09:18
892
Теглар
Родри: «Футболда энг қийини — барқарорлик. Айнан шу жиҳат сабаб «Олтин тўп» ютдим»

Родрининг фикрича, у «Олтин тўп»ни барқарор ўйини туфайли қўлга киритган.

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси ўтган мавсум бўйича Винисиусни ортда қолдириб, совринни қўлга киритди.

«Ўйлайманки, мен футболдаги энг қийин нарса — барқарорлик туфайли ғолиб бўлдим. 

Ўйлайманки, ўтган мавсумда айнан мен энг барқарор ўйинчи бўлдим. Доим ҳам юқори ўринларда бўлмагандирман, лекин мунтазам ўйнаганман.

2023 йилгидек («Сити» треблга эришган) мавсум ўтказа оламан, деб ўйламагандим. Жамоа билан ғалаба қозониш, муҳим дақиқаларни ўтказиш жуда қийин. Лекин, назаримда, мен шундай юқори даражани кўрсатдим», — деди испаниялик футболчи El Lartidazo Cope'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар