13.11.2024 16:55
1389
Теглар
Раниери учинчи марта «Рома»ни бошқариши мумкин. Клуб эгалари 73 ёшли мураббий билан музокара ўтказган

«Калияри» собиқ бош мураббийи Клаудио Раниери «Рома» клуби раҳбарияти билан музокара ўтказди.

Инсайдер Жанлуки Ди Марцио хабарига кўра, Рим клуби 73 ёшли италиялик мутахассисни жамоага таклиф этмоқчи. Раниери куни кеча «Рома» эгалари Дэн ва Райан Фридкинлар билан музокара ўтказиш учун Лондонда бўлиб қайтган.

Аввалроқ, «Рома» Эрик тен Ҳаг, Грэм Поттер сингари мураббийлар номзодини кўриб чиққани, аммо бу мутахассисларнинг римликлар таклифини рад этиш эҳтимоли юқорилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Раниери дастлаб 2009-2011 йилларда, шунингдек 2019 йилда ҳам Рим жамоасини бошқарган эди. У 2024 ёзида «Каляри» билан хайрлашгач, нафақага чиқиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар