13.11.2024 21:29
891
Теглар
Пау Торрес жароҳат олиб Испания йиғинини тарк этди. Унинг ўрнига Кубарси чақирилди

«Астон Вилла» ҳимоячиси Пау Торрес Испания миллий жамоаси йиғинини тарк этди.

Испаниялик ҳимоячи оёқ мушакларидан жароҳат олгач, миллий жамоадан клуби сафига қайтишига рухсат берилган. Бош мураббий Луис де ла Фуэнте Торрес ўрнига «Барселона»дан Пау Кубарсини таклиф этган.

17 ёшли испаниялик ҳимоячи Миллатлар лигаси доирасидаги Дания ва Швейцарияга қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйинлар 15 ва 18 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар