13.11.2024 18:21
1471
Теглар
Маласиа 517 кун ўтиб, «МЮ» U21 жамоаси сафида майдонга тушди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Тирелл Маласиа 2023 йилнинг ёзидан кейин илк бор майдонга тушди.

Жароҳати сабабли узоқ муддат давомида майдонга тушмаган нидерландиялик 25 ёшли ҳимоячи «МЮ» U21 сафида Англия лигаси доирасида «Ҳаддерсфилд»га қарши ўйнади (1:4).

Бу баҳс Маласиа учун оғир жароҳатидан 517 кун ўтиб, дастлабки учрашувга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Маласиа 2022 йилда «Фейеноорд»дан «МЮ»га 17 миллион еврога трансфер қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар