13.11.2024 16:20
2281
Теглар
«Истиқлол» Кожони сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ. Унга «Насаф» ҳам қизиқмоқда

Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Жоэл Кожо келаси мавсумни Эрон чемпионатида ўтказиши мумкин.

Tribuna.uz манбасига кўра, Теҳрон клуби қишки трансфер ойнасида Кожонинг трансферини амалга оширишни режалаштирган. «Истиқлол» Эрондаги ёзги трансфер ойнасининг сўнгги палласида Кожо трансфери бўйича «Динамо» билан алоқага чиқиб, музокара ўтказган бўлса-да, Самарқанд клуби асли ганалик форвардини 300 минг АҚШ долларга трансфер қилишни истамаган эди. Шунга қарамай, форс клуби Кожо билан алоқани сақлаб турибди ва қишда «Динамо»га 300 минг долларлик таклифни такрорлашга тайёр. Кожо ҳам Жалолиддин Машарипов тўп сураётган клубга ўтишни истамоқда.

Аввалроқ, «Насаф» ҳам «Динамо» ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Қарши клуби 2024 йилги мавсум якунида бир қатор футболчилари билан хайрлашиб, 2025 йилги Суперлига ва Элит Чемпионлар лигаси учун таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Маълумот учун, «Динамо» раҳбарияти йил бошида Кожо билан амалдаги шартномани 2025 йилнинг декабр ойига қадар узайтирганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар