«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 11-турида «Брайтон»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Аввалги турда «Борнмут» ғалаба қозонишга ҳақли эди, аммо бошқа мағлубиятларда жуда яхши ўйнадик. Менинг гапларим баҳонага ўхшайди, чунки ютқаздик.
Чиндан ҳам ёмон ўйнаганимизда, шундай деган бўлардим. Лекин менда бошқача ҳис бор, бугун интенсивликни сақлай олмадик.
Ван Ҳекке (рақиб ҳимоячиси) билан нима бўлди? У Ҳоландга қарши ўйнади. Унга: «Эрлинг билан тўқнаш келганда, оёқда тур, майдонга йиқилиб олма», дедим. Лекин у жуда яхши ўйнади», — дейди «шаҳарликлар» устози BBC'га.
Пеп, шунингдек, мураббийлик фаолиятида биринчи марта кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлгани ҳақида гапирди: «Хуш келибсиз, ҳаётда доим нимадир нарса биринчи марта содир бўлади», — дейди испаниялик мутахассис.