Финляндиялик журналист «Олтин тўп» ғолибини аниқлашда техник хато сабаб Винисиусни ўнликка киритмаган
Финляндиялик журналист «Олтин тўп» ҳакамлар ҳайъатини тарк этади.
Юха Канерва «Реал» вингери Винисиусни кучли 10 футболчи қаторига киритмаган уч журналистдан бири эди.
Мухбир техник хатога йўл қўйгани ва шу сабабдан номзодлик ҳайъати таркибидан чиқишини маълум қилди.
Журналистнинг рўйхатида биринчи ўриндан «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри, иккинчи поғонадан «шаҳарликлар» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд, учинчи ўриндан «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм жой олган.
France Football сўровида иштирок этган журналистлар энг яхши 10 таликка овоз беришган. Якунда Родри Винисиусни 41 балл фарқ билан ортда қолдириб, совринни қўлга киритди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар