09.11.2024 21:18
768
Теглар
«Мағлуб бўлишдан қўрқмаганман» — Родри индивидуал ютуқлар учун хафа бўлмаслигини айтди 

Яқиндагина «Олтин тўп» мукофотига лойиқ кўрилган «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри шахсий совринга эга чиқмаса ҳам тушкунликка тушмаслигини айтди.

«Мағлуб бўлишдан қўрқмаганман. Албатта, индивидуал совринлар қувонч бахш этади. Аммо уни қўлга кирита олмаганингиздан хафа бўлманг, чунки бу сизнинг қарорингиз эмас, балки овоз бериш натижасидир.

Мен ўз ишимни бажараман, натижаларни баҳолайман ва эришганларимдан фахрланаман», — дея испаниялик футболчининг сўзларини келтиради Marca France Football нашрига таяниб.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар