Премьер-лига 11-тур доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Брайтон»га мағлуб бўлди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Ҳоланд ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Жоао Педро фарқни тенглаштирди, 5 дақиқа ўтиб О`Райли «Брайтон»га ғалабани келтирди – 2:1.
Шу тариқа, «Сити» охирги 4 ўйинда 4 мағлубиятни тан олди. Гвардиола шогирдлари АПЛда кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлишди ва 23 очко билан 2-ўринда бормоқда.
АПЛ. 11-тур
Брайтон – Манчестер Сити 2:1
Голлар: 0:1 – 23 Ҳоланд, 1:1 – 78 Жоао Педро, 2:1 – 83 О`Райли.
Брайтон – Вербрюгген, Эступиньян, Игор Жулио, ван Хекке, Велтман, Митома (Модер, 90), Айяри (Балеба, 46), Хиншелвуд (О`Райли, 57), Аденгра (Жоао Педро, 66), Уэлбек, Рюттер (Груда, 66).
Манчестер Сити – Эдерсон, Льюис, Гвардиол, Симпсон-Пьюзи, Уокер, Ковачич, Матеуш Нунеш, Гюндоган (Бернарду Силва, 72), Фоден, Савио (де Брюйне, 74), Ҳоланд.