08.11.2024 09:40
2321
Ван Нистелрой: «Йигитларга «МЮ» бир йилдан бери еврокубокларда ғалаба қозонмаганини айтдим»

«Манчестер Юнайтед»нинг вақтинчалик бош мураббийи Руд Ван Нистелрой Европа Лигаси 4-туридан ўрин олган ПАОКка (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи бўлим, юмшоқ қилиб айтганда, анча заиф бўлди. Иккинчи бўлимда яхшиландик. Бу аниқ.

Амад Диалло ҳал қилувчи рол ўйнади. У нафақат гол урди, балки жуда хавфли ҳаракат қилди. Яхши иш.

Биринчи бўлимда жойлашувимиз яхши бўлмади, Ҳойлундга етарлича имкониятлар яратиб беролмадик. Кросслар унга етиб бормади.

Ўйиндан олдин йигитларга «МЮ» еврокубоклар доирасида «Олд Траффорд»да бир йилдан бери ғалаба қозона олмаётганини айтдим. Бунга ишонолмадик. Вазиятни ўзгартириш, қайта қуриш вақти келди. Бу — клуб учун муҳим вақт.

Натижага эришиш мен учун муҳим. Биз футболчиларнинг ўйинидан хурсанд бўлишимиз мумкин», — дейди Нистелрой TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар