08.11.2024 14:37
1367
Теглар
«Ренн» бош мураббийини истеъфога чиқарди. Сампаоли келиши кутилмоқда

«Ренн» бош мураббийи Жюлен Стефанни истеъфога чиқарди.

Клуб 44 ёшли мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилгани ҳақида маълум қилди.

Стефан ўтган йилдан буён клубни бошқариб келаётганди ва аввалроқ 2018 йилдан 2021 йилгача ҳам жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаган.

L'Equipe нашрининг ёзишича, французлар Аргентина миллий жамоаси собиқ устози Хорхе Сампаоли билан келишувга эришишга яқин турибди.

Ўтган якшанба куни «Ренн» Лига 1нинг 10-турида «Осер»га йирик ҳисобда ютқазди (0:4). Ҳозирда жамоа Франция чемпионатида 11 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар