07.11.2024 14:29
7205
Opta 4-турдан сўнг ЕЧЛ фаворитларини поғоналади — «Барса» ва «Реал» топ-3да эмас

Opta маълумотларига кўра, «Ман Сити» Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити ҳисобланади.

4та турдан сўнг «шаҳарликлар»нинг турнирда ғалаба қозониш имконияти 19 фоизга баҳоланмоқда. Шунингдек, фаворитлар учлигидан «Ливерпул» (17%) ва «Интер» (12%) жой олган.

4-ўринни «Барселона» (9%), 5-поғонани «Арсенал» (8%) эгаллаган. Амалдаги чемпион «Реал» ва Португалия гранди «Спортинг» 6% билан 6-ўринни бўлишиб туришибди. 

Топ-10дан «Бавария» (4%), «Байер»(4%), «ПСЖ» (3%) ва «Аталанта» (3%) ҳам ўрин олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар