07.11.2024 22:51
2446
Теглар
«Омад бизга кулиб боқди» – Колосовский «Локомотив»нинг камбэки, Бабаяннинг вазифаси ва Турсуновнинг таркибда йўқлиги ҳақида

«Динамо» - «Локомотив» (1:2) учрашувидан кейин дастлаб «Локомотив» бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Икки жамоа учун ҳам жуда қийин ўйин бўлди. Рақибга нисбатан омад бизга кўпроқ кулиб боқди. Яратилган вазиятларни ҳисобга олсак, кўпроқ голлар бўлиши керак эди. Биздаги иштиёқ рақиблардагидан кўпроқ бўлди ва сўнгги дақиқаларда вабанкка боришга мажбур бўлдик. Асосийси – ғалабага эришдик. Биз айнан ушбу очколар учун келгандик. Жамоа билан гаплашамиз, биз ҳар бир ўйинда сўнгги дақиқаларгача курашамиз.

- «Локомотив»нинг лигада қолишига имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар бор. Лекин рақиблар дарвозасини очиб бермайди. Шу сабабли вазиятдан чиқиш йўлларини излаш керак. Бунинг учун олдиндаги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўзимизни эркинроқ ҳис қилишимиз керак. Ўзининг муносиб тарихига, бир неча чемпионлигига, ўз қадриятларига эга клуб жамоасини лигада олиб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Самвел Бабаяннинг жамоада иш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бугун қайдномада уни расмий шахс сифатида кўрдик. У жамоани бошқарадими ёки сизга ёрдам берадими?

- Самвел Вячеславович Бабаян клуб бошқарувига келгани рост. У стратегияни тузади, тактикалар ҳам у бошчилигида қўйилади. У жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиш йўлида ишламоқда. Шу сабабли Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин.

- Жамоанинг бугунги учрашувда жонини бериб курашгани ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳа, ўйлаган ҳамма нарсаларимиз ҳам амалга ошмади. Лекин йигитлар ҳар бир тўп учун курашишди. Барча жойларда ҳам устун бўла олишмаган бўлишсада, кучли иштиёқ эвазига ғалабани илиб кетишди. Айрим нуқталарда функцияларни бажара оладиган футболчилар етишмаяпти. Йигитлар билан жиддий суҳбатлашдик, улар бугун борини бериб курашишди. Ҳаммаси истаганимиздек бўлмади, лекин кучли характер кўрсата олдик.

- Бугун қайдномада Санжар Турсунов кўринмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу клубнинг ички иши. Бу ҳолатни кўриб чиқяпмиз. У жамоа сардори, клубда бўлиши керак. У бугун биз билан бўлса, хурсанд бўлган бўлардик.

- Бу ўйингача «Локомотив»да кетма-кет 5 мағлубият бор эди. Жамоанинг ғалаба қозониши учун қандай жиҳатлар етишмаган деб ўйлайсиз?

- Келинг, олдинги мураббийни муҳокама қилмайлик. Буни нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳа, балки ўтган ўйинларда қилинган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилгандирмиз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар