07.11.2024 11:32
5025
Бенжамен Менди «Ман Сити»га қарши судда ғалаба қозонди

Бенжамен Менди «Манчестер Сити»га қарши судда ғалаба қозонди.

2023 йил ноябрда «шаҳарликлар» собиқ ҳимоячиси меҳнат судига даъво аризаси билан чиққанди. У 2021 йилда — зўрлашда айбланганидан (якунда айбсиз деб топилган) кейин икки йил давомида олмаган маошларини талаб қилган. 

Менди «Сити»га қарши судда ғалаба қозонди. У клубдан 11 млн фунт талаб қилган ва энди бу маблағнинг катта қисмини олади. 

Тўловнинг аниқ миқдори томонлар ўртасида келишиб олиниши керак. Агар Менди ва «Манчестер Сити» келишувга эриша олишмаса, товон пули миқдори келгуси суд мажлисида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи ҳозирда «Лорян» аъзоси саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар