06.11.2024 10:12
1350
Фонсека: «Қўрқмасдан ўйнаганимиз учун «Реал»ни ютдик. Италия клублари ҳимояланишдан кўпроғига қодирлигини кўрсатдик»

«Милан» бош мураббийи Паулу Фонсека ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Реал»га (3:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Футболчилар бу ерда қўрқмасдан ўйнашга журъат этишгани учун ғалаба қозондик. 

Тўпга эгалик қилишни режалаштирган ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда устунликка эришдик. Иккинчи бўлим қийинроқ бўлди, аммо биргалашиб бу синовдан ўтиб олдик.

Бу ғалабага нафақат урган учта голимиз, балки ўйинимиз сифати учун ҳам муносиб эдик.

Еврокубокларда ташаббускорлик ва тўпни назорат қилиш муҳим. Бугун биз Италия жамоалари ҳимояланишдан кўра кўпроқ нарса қила олишини кўрсатдик. Ўсиш учун ҳаракат қилишда давом этишимиз керак.

Абраҳам — кўп фазилатларга эга футболчи. Мората боғловчи ролни бажаришга қодир. Булар — ҳар хил хусусиятларга эга ҳужумчилар. Биринчиси голга яқинроқ ўйнайди, иккинчиси тўп билан кўпроқ таъсир ўтказади. Алваро жуда чарчаганди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Тэмми ҳам жамоага кўп ёрдам беради», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар