06.11.2024 10:11
2370
Анчелотти: «Ёмон ҳимояланяпмиз. Жамоа ўзининг энг яхши ҳолатида эмас»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Милан» (1:3) билан ўйиндан сўнг ўз журналистлар саволларига жавоб қайтарди. 

— Хавотирдамисиз?

- Ҳа, хавотирланишимиз керак, чунки жамоа сўнгги ўйинларда яхши ўйнамаяпти. Бизга қатъият етишмаяпти. Бу — устида ишлашимиз керак бўлган жиҳат.

— «Реал» сўнгги 3 та ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди...

– Гап шундаки, биз ёмон ҳимояланяпмиз, жамоа етарлича компакт эмас. Зичроқ ва тартиблироқ бўлишимиз керак.

– Танаффусда Валверде ва Чуаменини алмаштирдингиз. Уларда муаммолар бўлдими ёки бу тактик қарорми?

— Валверде 100% тайёр эмасди, унинг белида ноқулайлик бор эди. Кеча у одатдагидек машғулот ўтказди, лекин биринчи бўлимда оғриқ сезди ва уни алмаштиришга қарор қилдик.

— Чуамени-чи? «Бернабеу»даги ҳуштакбозлик унга таъсир қилган бўлиши мумкинми?

— Эмоиционал жиҳатдан, йўқ. Ҳозирги ҳолатимиз — индивидуал муаммо эмас, жамоа муаммоси. Ўрнимиздан туриб, курашиб, кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.

— ЕЧЛда «Ливерпул» ва «Аталанта»га қарши қийин сафар ўйинлари бўлади.

— Бугунга эътибор қаратишимиз керак. Жамоа ўзининг энг яхши версиясини кўрсатмаяпти — барча совринлар учун курашиш учун уни топишимиз керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар